Бош саҳифа › 2-боб. Дастурни ишга тайёрлаш

2.6Справочникларни тўлдириш

Нимани ўрганасиз
  • справочник маълумоти ва уларнинг икки вазифаси
  • кўп поғонали (иерархик) справочниклар
  • справочникка мурожаат усуллари

Компьютерда ҳисоб юритиш технологияси одатда дастлабки тайёргарлик босқичини — справочник маълумотларини киритишни назарда тутади. Справочник маълумотига корхона таъсисчилари, контрагентлар, товар-моддий қийматликлар номенклатураси, ходимлар ва шу кабилар ҳақидаги маълумот киради. Кейинчалик справочник маълумоти икки жиҳатдан ишлатилади.

Биринчидан, справочник маълумоти турли ҳужжатларни расмийлаштириш ва уларга справочник маълумотини киритиш учун керак. Масалан, жисмоний шахслар учун — фамилия, исм, отасининг исми, паспорт маълумотлари, яшаш манзили ва бошқа реквизитлар; юридик шахслар учун — корхона номи, почта ва юридик манзили, банк реквизитлари ва ҳ.к.

Иккинчидан, справочниклар субконтоларнинг мумкин бўлган қийматлари рўйхатини шакллантириш, яъни бухгалтерия ҳисобварақларида аналитик ҳисобни ташкил қилиш учун ишлатилади. Бухгалтерия ҳисобварақларида кўпинча аналитик ҳисоб баъзи ҳисоб объектлари бўйича — таъсисчилар, таъминотчилар, харидорлар, материаллар, асосий воситалар, ходимлар ва шу кабилар бўйича юритилади. Шу нуқтаи назардан справочникларда ҳисоб юритиладиган объектлар рўйхати (масалан, материаллар, асосий воситалар, ташкилотлар номлари) сақланиши муҳим.

Аналитик ҳисоб юритишнинг умумий тамойиллари, справочникларнинг таркиби ва тузилиши дастур ишлаб чиқилаётган босқичда белгиланади. Дастурдан фойдаланиш босқичида мавжуд справочниклар билан тўғри ишлашни ўрганиш муҳим: уларга янги элементлар қўшиш, керак бўлмаганларини ўчириш, реквизит қийматларини тузатиш.

1С:Бухгалтерия дастури кўп поғонали справочниклар яратиш имконини беради. Кўп поғонали справочниклардан фойдаланиш шартли-доимий маълумот ва классификаторларни керакли гуруҳлашлар билан ташкил қилиш, шунингдек кўп поғонали аналитик ҳисобни юритиш имконини беради (бундай справочник бухгалтерия ҳисобварақларида субконтолар рўйхати сифатида ишлатилса). Агар справочник элементларининг иерархик бўйсунишига йўл қўйса, справочник элементлари рўйхатида аввал энг юқори поғона гуруҳлари кўрсатилади, уларни биринчи, кейин иккинчи поғона кичик гуруҳларига ва ҳ.к. — охирги элементгача очиш мумкин.

Фойдаланувчига доступ бўлган справочниклар тўплами дастур ишлаб чиқилаётган босқичда белгиланади. Справочник мазмунини фойдаланувчи ихтиёрий ўзгартириши мумкин: таҳрирлаш, қўшиш ёки ўчириш. Справочникларга мурожаат қилиш мақсадлари:

Справочникларга мурожаат қилишнинг қуйидаги усуллари бор: дастур иш ойнаси интерфейс элементлари орқали; шакл майдонларини (ҳужжат, справочник, рўйхат) тўлдиришда. Масалан, Контрагенты справочнигига Панель разделов → Справочники → Покупки и продажи → Контрагенты (Бўлимлар панели → Справочниклар → Харид ва сотув → Контрагентлар) орқали мурожаат қилиш мумкин. Биз панель разделов ва навигация панелининг стандарт созламасига таянамиз, чунки уларнинг кўриниши фойдаланувчи томонидан шахсий эҳтиёж ва афзалликларига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин.

Справочник рўйхати шаклида ёзувларни код ёки номи бўйича саралаш мумкин. Саралаш устунини устун сарлавҳасига сичқонча билан босиб танлайди. Сарлавҳадаги пиктограммада стрелка пастга қараган бўлса — қаторлар шу устун қийматлари бўйича камайиш тартибида, юқорига қараган бўлса — ўсиш тартибида жойлаштирилган.

Узлуксиз мисол топшириқларини бажариш жараёнида биз справочникларга уларни тўлдириш ва ишлатиш учун бир неча марта мурожаат қиламиз. Справочник маълумотини киритишга мисол сифатида Подразделения справочнигини тўлдириш тартибини кўриб чиқамиз.

Тест: ўзингизни синаб кўринг

Назорат саволлари

  1. Справочникларни тўлдириш дастурдан фойдаланишнинг қайси босқичларида амалга оширилади?
  2. «Кўп поғонали справочник» нима? Кўп поғонали справочникларга мисоллар келтиринг.
  3. «1С:Бухгалтерия» дастурида ишлатиладиган справочникларга мисоллар келтиринг ва уларнинг вазифасини кўрсатинг.
  4. Бухгалтерия дастурида справочниклар маълумоти қандай мақсадларда ишлатилади?